Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter акциялари баҳоси 9 фоизга тушди
Нью-Йорк фонд биржасида Twitter микроблогларининг сервис акциялари 9 фоизга тушиб, бир акция баҳоси 22,58 долларни ташкил қилди. Бу ҳақида биржа маълумотларига асосланиб, "Газета.ru" нашри хабар берди.
Salesforce, Microsoft ва Verizon компаниялари Twitter харидига қизиқиш билдиришган. Bloomberg'нинг қайд қилишича, ижтимоий тармоқнинг баҳоси 16,7 миллиард долларни ташкил этади.
Бундан аввал Reuters агентлиги Twitter микроблоглари сервиси сотувига доир музокаралар 2016 йилнинг октябрида ниҳоясига етиши ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ўзининг салоҳиятли харидорларига музокараларни 27 октябрга қадар тугаллаши ҳақида маълум қилган. Бу вақтгача компания учинчи чорак учун ҳисоботини чоп этади.
Мавзуга оид
13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди
18:16 / 13.02.2025