Жаҳон | 23:21 / 07.10.2016
7632
1 дақиқада ўқилади

Гаитида "Мэтью" бўрони қурбонлари сони 842 кишига етди

Фото: REUTERS

Гаитида "Мэтью" бўрони қурбонлари сони 842 кишига етди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Аввалроқ 572 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

"Мэтью" бўрони Атлантика океанида 2007 йилдан бери юз берган энг кучли бўрон бўлди. Айни вақтда бўрон АҚШ соҳилларига келиб урилди. Табиий офат сабабли АҚШнинг Флорида ҳамда Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларининг соҳилбўйи ҳудудларида фавқулодда вазият тартиби эълон қилинди. 

 

Мавзуга оид