Жамият | 08:23 / 12.06.2017
4461
1 дақиқада ўқилади

Гаитида юк машинасининг одамларга урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Гаитида юк машинаси ҳайдовчиси одамларга урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Haiti Press Network нашри.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси Кавайон коммунасидаги бозор ёнида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, машина ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, йўл четидаги одамларни босиб кетган.

ЙТҲ оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олган, улардан кўпчилигининг аҳволи оғир.

Мавзуга оид