Фан-техника | 13:49 / 07.10.2016
6648
1 дақиқада ўқилади

"Honda" биринчи марта 3D-принтер технологияси қўлланган автомобилини намойиш қилди

"Honda" компанияси кузов деталлари 3D-принтерда босилган илк автомобилни намойиш қилди. "Kabuku" технология фирмаси билан ҳамкорликда яратилган прототип премьераси Японияда CEATEC-2016 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди. 

Енгил қувурли каркасда қурилган автомобилда фақатгина ҳайдовчи учун жой бор. Кузовнинг орқа қисмида кичик юкхонага эга машина курьерлик хизматларига мўлжалланган. 

"Honda" ва "Kabuku"да  3D-босма технологияси ишлаб чиқариш жараёнини арзонлаштириши ва тезлаштириши, шу боис прототип "серияли ишлаб чиқариш учун айни муддао" эканлиги таъкидланди. 

Мавзуга оид