Жаҳон | 08:13 / 07.10.2016
26411
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдаги кўприкда Путиннинг катта сурати осиб қўйилди

Фото: © AP

Нью-Йоркдаги Манхэттен кўпригида Россия президенти Владимир Путиннинг Россия ва Сурия байроқлари фонидаги ва остки қисмида "тинчликпарвар" (Peacemaker) деган ёзув бўлган катта сурати пайдо бўлди.

Бу суратни ким осгани номаълум, бироқ шаҳар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари баннерни тахминан у осилгандан бир соат ўтгач йиғиштириб олишган. Маълум қилинишича, баландлиги 10 метр ва эни 5 метр бўлган сурат 6 октябрда кўприкнинг шимолий томонида маҳаллий вақт билан соат 14:30ларда пайдо бўлган. 

Энди полициячилар Путиннинг суратини "Американинг юрагида" ким осганини аниқлаш мақсадида кузатув камераларидан олинган ёзувларни кузатиб чиқишмоқда. Ҳозирча ҳеч ким ушланмаган.

Мавзуга оид