Цюрихда биринчи бионик Олимпиада бўлиб ўтади

Фото: AP
Бугун, 8 октябрда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида биринчи бионик Олимпиада бошланади.
Бионик Олимпиада – кибатлон тарихда биринчи марта ўтказилмоқда. Бу мусобақа юқори технологик ёрдамчи қурилмалардан фойдаланувчи ногирон одамлар учун мўлжалланган халқаро мусобақадир. 25 та давлатдан 74 спортчи ногиронларга тўлақонли турмуш тарзи кечиришда ёрдам берувчи бионик протезлар ва кибернетик қурилмаларни бошқариш малакаларини кўрсатиш учун Цюрихга келдилар. Ҳаммаси бўлиб экзоскелетлар, нейроконтроллёрлар, қўл ва оёқ протезлари, ногиронлар электр аравачалари ва ёрдамчи мушак стимуляцияси қурилмаларини қўллаган ҳолда 6 та беллашув ўтказилади. Ҳар бир йўналишда иккита мукофот бўлади: бири ғолиб спортчи учун, бири эса у ишлатган қурилмани ишлаб чиқарган компания учун.
Бионик Олимпиада Swiss Arena стадионида бўлиб ўтади. Бу мусобақаларни ўтказиш ташаббусини Швейцария олий техника мактаби ва Робототехника тадқиқотлари соҳасидаги миллий маркази профессори Роберт Ринер билдирди. Мусобақалар ташкилий қўмитасидан шифокорлар, робототехника ишлаб чиқарувчилари ва алоқалар бўйича мутахассислар жой олган. Шунингдек, ногиронлик, робототехника, ногиронлар учун спорт беллашувлари ва мусобақалари бўйича мутахассислар ҳам бор.
Олимпиадада Швейцарияга мухлислик қилиш учун камида 5 минг киши келиши кутилмоқда. Чипталарни сотиб олишга улгурмаганларга стадион ёнида жонли трансляция ташкил этилади.
Ринернинг маълум қилишича, келгусида кибатлонни бундай йирик мусобақалар каби ҳар 4 йилда бир марта бир ҳафта давомида ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга ҳар йили кибатлоннинг маълум бир йўналиши бўйича кичик мусобақалар ёки муайн давлатлар ўртасида учрашувлар ўтказиб борилади.
Мавзуга оид

08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

20:26 / 17.01.2020
Дунёнинг яшаш учун энг қиммат шаҳарлари маълум қилинди

07:59 / 13.07.2018
Яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги тузилди

10:49 / 21.06.2017