Цюрихда Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми бўлиб ўтди

Цюрихда Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Франкфурт-Майндаги бош консуллиги ҳамда Швейцария-Осиё савдо палатаси ва Ўзбекистон-Швейцария савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкиллаштирилди.
Форумда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, фармацевтика ва тўқимачилик соҳалари корхоналари вакиллари киришди.
Форум давомида Швейцария вакиллари Ўзбекистоннинг ривожланиши, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар билан танишишди.
Ўзбекистоннинг иқтисодий, сайёҳлик ва инвестицион салоҳиятининг тақдимоти форумда иштирок этаётганларга Ўзбекистонда бизнес юритишдаги имкониятлар, ўзаро ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устун томонлари билан батафсил танишишга имкон берди.
Тадбир давомида томонлар В2В (Бизнес учун бизнес) форматидаги бизнес-лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини ҳар томонлама муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Мавзуга оид

09:05 / 15.04.2025
АҚШ божларни Швейцария туфайли уч ойга кечиктиргани айтилмоқда

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

15:52 / 21.03.2025