Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 40дан ортиқ бола япон энцефалити қурбонига айланди
Сўнгги 3 ҳафтада Ҳиндистон шарқидаги Одишья штатида беш ёшгача бўлган камида 40 нафар бола япон энцефалити хасталигидан вафот этган. Бу ҳақда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра, "ўлим билан тугаши мумкин бўлган хавфли касаллик Малкангири округида тарқалган. Бу ерда 38 бола ҳалок бўлган, 60дан ортиғи шифохонага ётқизилган".
Округнинг 33дан ортиқ аҳоли пунктида вирус ташувчи чивинлар кўплиги аниқланган. Улар, касалликни чўчқалардан одамларга юқтиради.
Япон энцефалити – инсон бош миясини зарарловчи оғир инфекцияли касаллик тури ҳисобланади. Касалликнинг биринчи ҳафтасида 40-70 фоиз ҳолларда ўлим қайд этилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025