Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб коалицияси Санодаги ҳужумга алоқадорлигини рад этди
Al Arabiya телеканалида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга асосланиб хабар берилишича, Яман пойтахтида шанба куни коалиция самолётлари дафн маросими устига бомба ёғдирмаган.
"Бу мақсадда ҳеч қанақа ҳарбий амалиёт ўтказилмаган. Коалицияда бу ҳужум ҳақида билишди, мен ишонаманки, ҳодисанинг бошқа сабаблари аниқланади. Коалиция оммавий қотилликлардан сақланишга ҳаракат қилади. Тинч аҳоли вакиллари бизнинг нишонимиз бўлмаган", деган манба.
Sputnik агентлиги 8 октябрь куни тиббий ходимларга асосланиб Яман пойтахти Сано шаҳрида ўтаётган дафн маросимига қилинган ҳужум оқибатида 100дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 534 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.
Кейинчалик қурбонлар сони 140 нафардан ортгани маълум қилинди.
Қурбонлар сони ортиши мумкин.
Ҳалок бўлганлар орасида шаҳар мэри Абдулқодир Ҳилол ҳам бўлгани айтилди.
Бу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.
Айни вақтда Сано шаҳри исёнчи ҳусийчилар (шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати) назорати остида бўлиб турибди. Бу гуруҳ мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ армияси вакилларидан таркиб топган. Ҳусийчилар 2014 йил кузида мамлакатнинг ҳозирги президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийни ва вазирларини қувиб юборган. Ҳукумат ҳозирда Яман жанубидаги Адан шаҳрига жойлашган. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2015 йилнинг 26 мартида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманга кирди ва шундан сўнг қонли можаролар янада авж олди.
Мавзуга оид
15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди
14:52 / 21.11.2021
«Саҳро Манҳэттени». Ямандаги ўрта аср осмонўпар биноларида одамлар ҳали ҳам яшамоқда
17:07 / 27.10.2020
Японияда АҚШ бомбардимонидан жабрланганларга 5 минг доллардан тўланиши мумкин
07:24 / 31.07.2018