Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотланд полицияси йўл қоидасини бузган товуқни ушлади
Шотландиянинг Данди шаҳри полицияси йўл ҳаракати қоидасини бузган товуқни ушлагани ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот муассасаларига эрта тонгда йўлнинг қатнов қисмида товуқни кўрган ҳайдовчилар мурожаат қилишган. Воқеа жойига полиция наряди етиб келиб, "қоидабузарни" қидира бошлаган. Бироздан кейин товуқ топилган.
Товуқ маҳаллий полиция бўлимига етказилган, сўнгра Ҳайвонларга қаттиққўллик қилишнинг олдини олиш қироллик жамияти вакилларига берилган. Энди департамент ходимлари товуқнинг эгаси топиилиши ва товуқ нима мақсадда йўлни кесиб ўтаётганини аниқлашга умид қилишмоқда.
Мавзуга оид
23:24 / 31.03.2025
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор
22:19 / 09.11.2024