Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳайвонот боғига илк марта жирафа келтирилди
Фото: tashkentzoo.uz
Тошкент ҳайвонот боғига Қозоғистондаги ҳайвонот боғидан жирафа олиб келинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берган.
Хабар қилинишича, Олмаота ҳайвонот боғи Олатов лақабли 3 ёшли эркак жирафани Тошкент ҳайвонот боғига совға қилиб юборган.
Бу ёш жирафа Хан ва Грация лақабли жирафалардан туғилган. Қозоғистонга илк жирафа 2003 йили Жанубий Африка Республикасидан келтирилганди. Ҳозирда ундан 12 марта насл олинган.
Узоқ йўл босиб келган Олатов янги ҳудудга мослашиб, мева ва сабзавотлар, акация ҳамда қайрағоч новдаларини иштаҳа билан ямлаётгани қайд этиб ўтилган.
Мавзуга оид
01:09 / 09.01.2025
Тошкент ҳайвонот боғида жирафа нобуд бўлди
14:40 / 23.02.2023
Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди
10:17 / 07.12.2020
Зооҳимоячилар Кенияда ноёб жирафа турларини қутқариб қолишди
12:12 / 20.10.2020