Жаҳон | 10:24 / 11.10.2016
5418
1 дақиқада ўқилади

АҚШда «Мэттью» туфайли ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга яқинлашди

«Мэттью» довули туфайли АҚШнинг жануби-шарқий штатларида қурбон бўлганлар сони 27 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканалида хабар берилди.

Табиий офат 5та штатга таъсир кўрсатган. Жанубий Каролина ва Жоржия штатларида 3 нафардан, Виржинияда 1 киши, Шимолий Каролинада 11 киши довул қурбонига айланган. Энг катта талофат эса Флоридада кузатилган - 12 киши.

Жоржияда 124 минг киши электр таъминотисиз қолмоқда. Жанубий Каролина губернатори Никки Хейли президент Барак Обамадан 13 округда ёрдамга муҳтожлик ҳолати эълон қилишни сўраган.

10 октябрь куни Обама Шимолий Каролинанинг 31та округида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.

«Мэттью» Кариб ҳавзасида кейинги 10 йил ичида юзага келган энг йирик, Сафир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори даражани (бешинчи) қайд этган довул бўлди. Аввалига соатига 230 километр тезликда ҳаракат қилган бўрон АҚШ ҳудудига киргача суръатини пасайтирди.

Мавзуга оид