Иқтисодиёт | 11:39 / 12.10.2016
7063
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Samsung раҳбариятининг йиғилиши бўлиб ўтди

Фото: yonhap

Жанубий Корея пойтахтида Samsung бўлинмалари бошқарувчилари, жумладан Samsung Electronics раҳбарияти иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Учрашув компаниянинг бош қароргоҳида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ёнхап агентлиги. 

Унинг якунларига кўра, мажлис иштирокчилари Galaxy Note 7 смартфони инқирози билан боғлиқ вазият юзасидан биронта ҳам изоҳ беришмаган. 

Samsung Electronics компанияси 11 октябрь куни Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқиш ва унинг савдосини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган эди. 

Аввалроқ, компания Galaxy Note 7 смартфон телефонларининг дунё бўйича савдосини тўхтатиб, эскиларини янгисига алмаштиришини, шунингдек, янги эълон бўлмагунча, олдинроқ харид қилинганларидан фойдаланмасликни билдирган эди. 

Корея Республикаси ҳукумати ушбу қурилмалар хавфсизлиги бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди. АҚШ ва Тайвань ҳукуматлари ҳам худди шундай тергов жараёнини бошлаб юборган. 

Мавзуга оид