Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париждаги янги қонун барчага улкан боғлар барпо қилиш имконини беради
Париж дунёнинг энг гўзал шаҳарлари рўйхатида доим етакчилардан бўлиб туради. Янги қабул қилинган қарор эса уни янада гўзалроқ қилишга қаратилган. Унга кўра, парижликларга ўз шахсий шаҳар боғларини нафақат барпо қилишига рухсат берилади, балки бу иш тавсия ҳам қилинади.
Аҳоли мевалар, сабзавотлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар ўстириш учун янгиланувчи уч йиллик рухсатномани қўлга киритиш имконига эга бўлди. Қонунга мувофиқ, бу боғлар фақат барқарор усуллардан фойдаланган ҳолда сақланиши керак. Бу эса ҳеч қандай ўғитлардан фойдаланмасликни англатади.
Париж шаҳри ҳар бир янги боғбонга "экиш учун тўплам" (ўз таркибига уруғ ва устки тупроқни олади) тақдим этади.
Ушбу ғоя шаҳар мери Anne Heidalgo’га тегишли бўлиб, у 2020 йилга келиб шаҳарга 100 гектарли яшил майдон кўшиш режасининг бир қисми саналади.



Мавзуга оид
08:50 / 16.05.2025
Орол тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
11:00 / 04.05.2025
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
18:41 / 25.04.2025