Орол тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди.

Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги қайд этишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Орол денгизи қуриган тубида экологик тиклаш мақсадида истиқболли ўсимлик турларини жорий этиш юзасидан илмий синовлар олиб борилмоқда.
Ўтказилган дала тадқиқотлари натижаларига кўра, юқори яшовчанлик кўрсатган энг истиқболли ўсимликлардан бири — arundo donax (гигант қамиш) бўлди. Ушбу ўсимлик табиатан намликни ёқтирувчи бўлишига қарамай, шўрланган муҳитга юқори даражада мослашиш хусусиятига эга.
Тажриба майдонларида олиб борилган тупроқ қазиш ишлари натижасида ер ости сувлари сатҳи тахминан 2 метр чуқурликда жойлашгани аниқланган бўлиб, arundo donax илдизлари аллақачон биринчи йилнинг ўзида шу чуқурликка етиб бораётгани кузатилди. Бу эса ўсимликка барқарор ўсиш ва ривожланиш имконини беради.
Ўтказилаётган синовлар Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилаш, чанг бўронларига қарши курашиш ҳамда биологик тикланиш орқали ҳудуд экотизимини барқарорлаштириш йўлида муҳим илмий асос яратмоқда. Келгусида мазкур тажриба асосида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди

14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?

17:08 / 21.09.2024