Спорт | 20:23 / 14.10.2016
7969
2 дақиқада ўқилади

Собиқ скаут Роналду 2003 йилда «Арсенал»га ўтмай қолгани сабабини айтди

Фото: Sport

«Арсенал» клубининг собиқ скаути Дамьен Комолли ўз вақтида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни жамоага олиб келмоқчи бўлгани, лондонликлар жамоаси уни сафга қўшиб олишга жуда яқин келгани ҳақида гапирди.

«Биринчи марта Роналдуни болалар мусобақасида кўриб қолганман. Ўшанда у 15 ёшда эди. Ўшанда «Жин урсин, бу ким бўлди ўзи?» деб юборганман. Шундан сўнг, танаффусда португалиялик ҳамкасбимга қўнғироқ қилдим ва шундай қобилиятли футболчини кўрганим ҳақида гапирдим.

Мен Тьерри Анридан кейин ҳали бундай топилмани учратган эмасдим.

Роналду «Арсенал» қароргоҳига икки марта келган, ўзи кумири деб биладиган Анри билан учрашган. Буни ҳеч ким билмайди. Аммо трансферга навбат келганида, бизда пул топилмаган.

Бир неча ойдан сўнг, «Спортинг» ва «МЮ» Лиссабонда ўртоқлик ўйини ўтказганида, Фергюсон Роналдуни кўриб қолган ва «бу йигитча «Юнайтед»га олиб ўтган», дея Комоллининг сўзларини келтирган SFR Sport.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2003 йили 17,5 млн евро эвазига «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилинганди.

У Манчестерда 196та учрашув ўтказиб, 84 гол урди ва 2008 йилда Мадридга 93 млн евро эвазига йўл олди.

Мавзуга оид