Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ КХДРни янги ракета синовлари ўтказишдан тийилишга чақирди
Қўшма штатлар КХДР Корея ярим оролидаги вазиятни кескинлаштирмаслиги, янги ракета синовлари ўтказишдан тийилиши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Гэри Росс маълум қилган.
"Биз Шимолий Кореянинг аввалги ракета синовлари ва ҳозирги вазиятни муҳокама қилдик. Биз БМТга ўз хавотиримизни билдирдик. КХДР бу ҳаракатлари учун масъулиятни зиммасига олиши керак", дея Росснинг сўзларини келтирган ТАСС.
Пентагон вакили таъкидлаганидек, АҚШ КХДРдаги янги ракета синовини қоралайди ва ушбу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқишга олиб чиқмоқчи. Ракеталар учириш КХДРга БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввалги қарорлари билан бевосита тақиқланган.
Бундан олдинроқ, КХДР ўрта масофага ҳаракатланувчи баллистик ракета синовини ўтказгани маълум бўлганди. АҚШ Қуролли кучлари Стратегик қўмондонлиги баёнотида ракета Кусон шаҳри яқинида 14 октябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича кечга яқин учирилганлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025