Гонконгда тутқунликда яшовчи энг қари панда ухлатиш орқали ҳаётдан кетказилди
Гонконгда 38 ёшли, тутқунликда яшовчи дунёдаги энг қари панда ухлатиш орқали ҳаётдан кетказилди, деб ёзмоқда South China Morning Post нашри.
Цзя Цзя лақабли бу панданинг саломатлиги охирги 2 ҳафтада кескин ёмонлашган, у камроқ овқат еб, вазн йўқота бошлаган. Панда асралган боғ вакилининг айтишича, охирги кунлар у деярли овқат ҳам емаган, сув ҳам ичмай қўйган, 16 октябрь эрталаб юролмай қолган.
Боғ вакилининг айтишича, Цзя Цзяга азоб бермаслик учун уни ухлатиш орқали ҳаётдан кетказишга қарор қилинган. Таъкидланишича, одам ҳаётига ўгирилганда у 114 йил умр кўрган.
RTHK радиостанцияси маълумотларига кўра, панда аввал ёввойи табиатда яшаган, бироқ кейинроқ Хитойнинг Сичуань вилоятидаги пандаларни кўпайтириш марказига жўнатилган, у ердан эса 1999 йилда совға сифатида Гонконг ҳукуматига туҳфа қилинган.
Панда Хитой рамзи ҳисобланади ва Пекин дипломатиясида алоҳида ўрин тутади. Бу жонзотларнинг турли давлатларга юборилиши анъанага айланган ва бу "пандалар дипломатияси" деб ҳам аталади. "Синьхуа" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йил охирида Хитойда ёввойи табиатда яшовчи 1864 та панда борлиги қайд қилинган..
Мавзуга оид
20:23 / 21.09.2024
Хитойда илк бор пандаларнинг «қайта дастурлаштирилган» илдиз ҳужайралари олинди
23:27 / 10.08.2024
АҚШда янги йирик пандалар оммага намойиш этилмоқда
14:18 / 24.02.2024
«Панда дипломатияси»: Хитой АҚШга пандаларни қайтаради
20:12 / 20.03.2019