Ўзбекистон | 13:00 / 17.10.2016
92310
7 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида доимий пропискани янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган, дея ёзмоқда Uzdaily.uz сайти.

Мазкур қарорга мувофиқ давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга ўтишларини сўраб мурожаат қилишларига рухсат берилади.  

Қарорга илова қилинган рўйхатда жами 59 ташкилот ва компаниялар номи келтирилган. Президент Аппарати, Вазирлар Маҳкамаси, Конституцион суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, МХХ, Марказий банк, вазирликлар ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари, давлат улушига эга бўлган компаниялар шулар жумласидан. 

Хусусан, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзавтосаноат» АК ва бошқаларнинг ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлишлари мумкин. 

1.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати. 
2.    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари. 
3.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. 
4.    Ўзбекистон Республикаси Конституцион суди. 
5.    Ўзбекистон Республикаси Олий суди. 
6.    Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди. 
7.    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси. 
8.    Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати. 
9.    Марказий сайлов комиссияси. 
10.    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. 
11.    Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси. 
12.    Тошкент шаҳри ҳокимияти. 
13.    Тошкент  вилояти ҳокимияти. 
14.    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги. 
15.    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. 
16.    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги. 
17.    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги. 
18.    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. 
19.    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги. 
20.    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 
21.    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги. 
22.    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги. 
23.    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
24.    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. 
25.    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 
26.    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 
27.    Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги. 
28.    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги. 
29.    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. 
30.    Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси. 
31.    Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
32.    Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси. 
33.    Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. 
34.    Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси. 
35.    Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси. 
36.    Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси. 
37.    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги. 
38.    Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт»). 
39.    «Ўзкоммунхизмат» агентлиги. 
40.    Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги. 
41.    Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги. 
42.    «Ўзархив» агентлиги. 
43.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси. 
44.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита. 
45.    Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси. 
46.    Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси. 
47.    «Ўзбекнефтегаз» миллий ҳолдинг компанияси. 
48.    «Ўзбекэнерго» акционерлик жамияти. 
49.    «Ўзкимёсаноат» акционерлик жамияти. 
50.    «Ўзбекистон темир йуллари» акционерлик жамияти. 
51.    «Ўздонмаҳсулот» акционерлик компанияси. 
52.    «Ўзавтосаноат» акционерлик компанияси. 
53.    «Ўзпахтасаноатэкспорт» ҳолдинг компанияси. 
54.    «Ўзбекозиқовқатҳолдинг» ҳолдинг компанияси.
55.    «Ўзавтойўл» Давлат акционерлик компанияси. 
56.    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси.
57.    Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси. 
58.    Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси. 
59.    «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акционерлик жамияти.

Мавзуга оид