Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 300 га яқин маҳбус қамоқдан қочиб кетди
17 октябрда Бразилиянинг Сан-Паулу штатида, Франко-да-Роша шаҳри қамоқхонасидан камида 300 маҳбус оммавий қочишни амалга оширди, деб Бразилия ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Folha de Sao Paulo порталининг таъкидлашича, маҳбуслар қамоқхонадаги психиатрик шифохонадан қочганлар. Ҳарбий полиция маълумотларига кўра, 17 октябрь кечга яқин 18 қочоқни тутишга муваффақ бўлинган.
Бу қочоқлик Бразилиядаги қамоқхоналарда юз берган иккита йирик тўполондан кейин содир бўлди. Рорайма штатидаги бундай тўполонлардан бирида 10 маҳбус, Рондония штатида эса 8 маҳбус ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025