Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шимолида 300дан ортиқ бола заҳарланди
Хитой шимолида 300 нафардан зиёд мактаб ўқувчиси овқатдан заҳарланди. Уларнинг 74 нафари шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, воқеа Хэбэй провинциясининг Чжэндин шаҳридаги бошланғич мактабда рўй берган. 27та синфдаги ўқувчилар заҳарланган. Ушбу мактабда умумий ҳисобда 35та синф фаолият олиб боради.
Хабар қилинишича, ўқувчилардан 74 нафари ўткир заҳарланиш туфайли шифохонага ётқизилган, уларнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, мактаб ўқувчилари овқатдан заҳарланган. Ҳукумат воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025