Фан-техника | 09:04 / 21.10.2016
5968
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks Клинтон ҳамкори учун «совға»си борлиги эълон қилди

WikiLeaks сайти АҚШ вице-президентлиги учун Демократик партия номзоди Тим Кейн ҳамда Демократик партияси миллий қўмитаси раиси Донна Бразил учун «совға» тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда махфий маълумотларни ошкор қилишга ихтисослашган сайтнинг Твиттер саҳифасида эълон қилинган.

«Бизнинг Тим Кейн ва Донна Бразил учун кутилмаган совғамиз бор», — дейилади WikiLeaks твиттерида.

Аввалроқ, WikiLeaks Америка президенти Барак Обаманинг электрон мактубларини ва унинг шахсий электрон почтаси манзилини ошкор қилган эди. 

WikiLeaks шунингдек, интернетга Клинтон сайловолди штаби раҳбарига тегишли мактубларнинг 13-қисмини эълон қилган эди. 


 

Мавзуга оид