Жаҳон | 07:29 / 23.10.2016
4337
1 дақиқада ўқилади

Гаитида 174 маҳбус турмадан қочиб кетди

Фото: Xinhua/ZUMAPRESS/globallookpress

Камида 174 маҳбус қўриқчини ўлдириб ва ўзи билан қурол олиб Гаити шимолидаги турмадан қочиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Қочқинлик Аркахай аҳоли пунктидаги турмадан содир этилган. Гаити адлия вазири Камилле Эдуарднинг айтишича, қочқинлардан бири девордан йиқилиб ҳалок бўлган. Маҳбуслар ўқотар қуролларни ўғирлаб кетганлар.

Таъкидланишича, икки маҳбус жароҳат олган. Ҳукумат қочқинларни БМТ тинчликпарвар кучлари ёрдамида қидирмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид