Жаҳон | 10:15 / 25.10.2016
5300
1 дақиқада ўқилади

Уругвайнинг собиқ президенти 89 ёш арафасида вафот этди

Фото: EPA

Уругвайнинг собиқ президенти Хорхе Батлье 89 ёшга тўлишига бир кун қолганида оламдан ўтди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбари ётқизилган "Санто американо" шифохонаси вакиллари маълум қилишган.

"Афсуслар бўлсинки, тиббиёт ходимлари кўрган чора-тадбирлар етарли бўлмади ва клиник картинада ўзгаришлар юз бермади. Бир неча кун олдин шифохонага келтирилган доктор Батлье ўзига келмасдан вафот этди", деган манба.

Маълум қилинишича, марҳум 13 октябрь куни йиқилиб жиддий жароҳат олиши оқибатида шифохонага олиб келинганди.

Хорхе Батлье ўнгмарказчилар партияси бўлмиш "Колорадо" намоёндаси сифатида 2000-2005 йилларда мамлакатни бошқарганди. 2002 йилда унинг ташаббуси билан Уругвай ва Куба муносабатлари узилган. Бундан ташқари, унинг бошқаруви Жанубий Америкада тарихидаги энг жиддий иқтисодий инқироз даврига тўғри келганди.

Мавзуга оид