Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўшга йўл оладиган делегацияга Адҳам Икромов бошчилик қилади
2016 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) бўлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ва музокаралар ўтказади. Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрган эди. Учрашув якунларига кўра Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди.
Мавзуга оид
11:12 / 05.04.2024
Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти
20:23 / 07.12.2023
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилди
13:47 / 20.11.2023
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди
15:04 / 04.07.2023