Спорт | 11:12 / 25.10.2016
8406
1 дақиқада ўқилади

Видео: Хорватияда ҳакам дарвоза тўри тешиги туфайли голни инобатга олмади

Хорватия чемпионатининг иккинчи дивизионидан ўрин олган «Дугополе» - «Сесвете» баҳсида қизиқ ҳолат юз берди.

Бош ҳакам Тино Кречак мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Мезбонлар ҳужумчиси Анте Аралица зарбани аниқ амалга оширган эди, аммо тўп дарвоза тўрининг тешигидан чиқиб кетди. Буни пайқамай қолган бош ҳакам пенальтидан гол урилмаган деб ҳисоблади.

Бу вақтда мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда эди.

Якунда «Сесвете» ҳисобни тенглаштира олди ва 2-ўринда мустаҳкамланиб олди. Ҳакам томонидан "сийланган" «Дугополе» эса 3-ўринда қолмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид