Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Хорватия элчиси билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Pixabay / kirkandmimi
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Хорватиянинг мамлакатдаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Рефик Шабанович билан видео-конференц-алоқа форматида учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувнинг асосий кун тартибидан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини Хорватияга ишлаш учун жўнатишнинг ташкилий масалалари ва қонунчилик базасини яратиш мақсадида мутахассисларни жалб қилиш муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этдилар.
Мавзуга оид

21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

11:36 / 12.04.2025
Талабаларни ишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

13:52 / 08.04.2025