Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва президенти Европага Россиядан хавф солинаётганини айтди
Литва президенти Даля Грибаускайте Россиянинг Болтиқбўйида ҳарбий қудратини намойиш қилиши нафақат минтақага, балки бутун Европага хавф солишини айтди. Бу ҳақда Delfi портали хабар бермоқда.
Грибаускайте Болтиқ денгизида ядровий қурол олиб юра оладиган Россия кемаларининг пайдо бўлиши мумкинлигига шундай изоҳ берди. Бундан ташқари, Литва президенти Калининград вилоятига "Искандер" ракета мажмуаларининг ташланганини эслатиб ўтди.
"Бу Болтиқ давлатларига эмас, Европа пойтахтларига қаратилганига шубҳа йўқ. Бу Шарқ ва Ғарб ўртасида тарангликнинг намойишкорона оширилишидир. Бу борган сари аён бўлиб бормоқда", деб айтди Грибаускайте.
24 октябрда Нидерландия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Роб Веркерк ҳарбий денгизчилар иккита Россия корветининг Болтиқ денгизи томон сузиб кетганини қайд қилишганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:46 / 27.05.2025
Болтиқ денгизида Россия флотининг ўқув машғулотлари бошланди. Унда 20 та жанговар кема ва 3 минг ҳарбий иштирок этмоқда
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025