Жаҳон | 22:42 / 27.10.2016
14682
1 дақиқада ўқилади

Порошенко ўз орзусини маълум қилди

Фото:RIA

Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг президентлик ваколатлари тугагач, Европарламентда Украинадан депутат бўлишни исташини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Мендан президентлик муддатим тугагандан кейин ким бўлиб ишлашни исташимни сўрашганда, мен уларга орзуим Европа Иттифоқи аъзоси Украинадан Европа парламенти депутати бўлиш, деб айтаман", деди Порошенко. 

Порошенко унга "бу етарли бўлишини" қўшимча қилди.

 

Мавзуга оид