Фан-техника | 12:59 / 27.10.2016
5764
2 дақиқада ўқилади

R2D2га ўхшаш ақлли уй роботи яратилди

NX Robo компанияси интеллектуал функцияларни амалга оширувчи ажойиб BIG-i уй роботини тақдим этади. Қурилма яна бир оила аъзосига айланиши мумкин.

BIG-i нима?

Робот уй атрофида кичик аравачалар ёрдамида ҳаракат қилади. У оила аъзоларининг юзи ва овозини бегоналардан ажрата олади ҳамда одам нутқини тушунади. Шунингдек, BIG-i кунлик режа ва тадбирларни ёдга солади – масалан, овқат қилиш вақтини.

BIG-i 3D кўриш тизими, фаол идрок ва интеллектуал дастурлаш билан жиҳозланган. У эгасининг ҳар бир буйруғини қисқа алгоритмга айлантиради, кейин уларни бажаради. Масалан роботга шундай дейиш мумкин: «Барча кетганида чироқни ўчир», – ва у хона бўш қолишини кутиб туради, кейин эса ёритиш тизимини ўчиради.

Робот ўрганишга қодир – секин-аста у деярли оила аъзосига айланган ҳолда ўз функцияларини аъло бажаришга киришади. Шунингдек, BIG-i ташқи кўриниши «Юлдузлар жанги»даги R2D2ни ёдга солади. Янада кўпроқ ўхшаши учун роботга қоғоздан ўзига хос костюм қилиш мумкин – бу унинг функционаллигига таъсир қилмайди.

Робот нархи

BIG-i хонаки версияси дастлабки инвестор учун 749 доллар (iPhone 7дан арзонроқ)га айланади. Сотувда эса роботлар икки баробар қимматроқ бўлади. Стартапчиларга лойиҳани амалга ошириш учун 100 минг доллар керак бўлди, ҳозирда бир ярим баробар кўпроқ маблағ йиғилган.

Мавзуга оид