Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой миллий авиаташувчи кемасининг корпусини қуриб битказди
Фото: bbc.com
Хитойда миллий кемасозлар томонидан биринчи ҳарбий авиаташувчи кеманинг корпусини барпо этиш ишлари поёнига етди. Бу ҳақда ХХР мудофаа вазирлиги вакилларига таянган ҳолда South China Morning Post газетаси ёзмоқда.
Хитой халқ озодлик армияси таркибида иккинчи шу тоифадаги кема бўладиган авиаташувчи Далянда барпо этилмоқда. У режага биноан, 2019 йилда фойдаланишга топширилади.
Ҳарбий маъмурият вакиллари кеманинг техник жиҳатларига батафсил тўхталмаган бўлса-да, истиқболли авиаташувчи аввалроқ, Хитой ҳарбий-денгиз кучлари сафига қабул қилинган «Ляонин» авианосецига ўхшаб кетади. Унинг қурилиш ишлари 2015 йил декабрида бошланган эди.
Мавзуга оид
00:31 / 14.02.2025
АҚШнинг атом авиаташувчиси савдо кемаси билан тўқнашиб кетди
09:16 / 31.12.2024
АҚШ Молия вазирлиги ХХРдан киберҳужум ҳақида хабар берди
13:23 / 19.11.2024
Германия ТИВ раҳбари ХХРни РФга ҳарбий ёрдам бермаслик ҳақида огоҳлантирди
23:37 / 13.10.2024