Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда дипломатик ваколатхона машинаси ва трактор ЙТҲга учради
30 октябрь куни фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳида Шавкат Қобилов исмли аъзо Toyota русумли машинанинг трактор билан тўқнашиш оқибатида автоҳалокатга учрагани тасвирланган суратларни жойлаштирган. Тахминан 15:00 атрофида Гулбаҳор шаҳри 34-мавзе яқинида йўл-транспорт ҳодисасига учраган машина мамлакатимиздаги хорижий дипломатик вакиллардан бирига тегишли эканлиги аниқланди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, катта тезликда кетаётган Toyota машинасини трактор уриб юборган. Машинада одамлар, жумладан, 10-12 ёш атрофидаги бола ҳам бўлган. Жабрланганларга бошқа машинадаги кишилар ёрдам бериб, касалхонага етказишган.
Айрим фойдаланувчилар ушбу ҳалокатда трактор ҳайдовчисини айбламоқда. Баъзилар эса ушбу мавзеда кўплаб ЙТҲ содир бўлиши ва воқеага Toyota'нинг катта тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлганини қайд этмоқда.
Мавзуга оид
09:12 / 23.03.2025
Дунёда қайси автомобиллар энг кўп сотиляпти?
11:26 / 13.01.2025
Toyota қураётган ақлли шаҳар кузда аҳолини қабул қилишни бошлайди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
18:00 / 06.11.2024