Украиналик киши ўз исмини iPhone 7'га алмаштирди

Фото: © AP
Электроника дўконида ўз исмини iPhone 7'га алмаштирган илк беш кишига Apple маҳсулоти бепул тақдим қилиниши ҳақидаги эълондан сўнг Украина фуқароси Александр Турин расман iPhone Sim (Seven) номини олди. Бу ҳақида Emirates 24|7нашрида маълум қилинди.
20 ёшли iPhone Sim (Seven) жума куни орзусидаги мукофотни қўлга киритди. У агар истаса, фарзандли бўлганида асл исмини (Александр Турин) қайтариб олиши мумкинлигини таъкидлади.
Манбага кўра, телефон баҳоси Украинада 850 АҚШ долларини ташкил қилади.
Айфон Симнинг оиласи ва дўстлари аввалига бундан ҳайратга тушишди, бироқ кейинчалик унинг қарорини қўллаб-қувватлашди.
Унинг опаси Татьяна Панина "бунга ишониш ва тан олиш қийин бўлгани"ни таъкидлади ва қўшимча қилди: "Ҳар бир инсон бу дунёда ўзини намоён қилиш йўлини излайди, хўш, нима учун буни шу йўл билан амалга оширмаслик керак экан?"
Бундан аввал Украинадаги "Алло" дўкони ўз исми-шарифи ни расман iPhone 7'га алмаштирган илк 5 нафар фуқарога бепул телефон тақдим қилинишини тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Мавзуга оид

16:50 / 18.07.2018
iPhone 7 икки кун сув остида қолиб кетгандан кейин ҳам ишлади

15:55 / 23.09.2017
Тирнаш, эгиш, ёқиш: iPhone 8 синовлардан ўтказилди

20:45 / 19.08.2017
Дунёдаги энг оммабоп смартфон маълум қилинди

19:28 / 06.04.2017