Спорт | 17:12 / 01.11.2016
4065
1 дақиқада ўқилади
«Интер» де Бурнинг истеъфоси ҳақида маълум қилди
«Интер» расмий сайтида Франк де Бур жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани ҳақида маълум қилинди.
Қайд этиш керакки, нидерландиялик мутахассис жамоада 3 ой ҳам ишлай олмади.
«Нерадзуррилар»ни чоршанба куни Европа лигаси доирасида «Саутҳемптон»га қарши ўйинга ёшлар жамоаси мураббийи Стефано Векки олиб боради.
Бундан олдинги хабарларда «Интер»нинг янги мураббийи Стефано Пиоли бўлиши эҳтимоли юқори экани айтилганди.
Ўтган мавсум якунида раҳбарият Роберто Манчинини жамоани кучли учликка олиб кира олмагани учун истеъфога чиқарганди. Миланликлар де Бур билан ўтган 11 турдан кейин 14 очко жамғарган ҳолда 14 ўринда жойлашиб турибди.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
12:12 / 23.04.2024
Дербида муштлашув ва четлатишлар. Италияда чемпион расман аниқ бўлди
23:44 / 08.01.2024