Спорт | 02:38
10061
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. Камбэкларга бой бўлган учрашувда "Интер" "Барселона"ни енгиб, финалга чиқди

Фото: AFP

Европа Чемпионлар Лигаси яримфинал жавоб ўйинларига старт берилди. 

"Интер" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилиб, қўшимча бўлимларда урилган гол ҳисобига 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Мартинес, Чалханўғли, Ачерби ҳамда Фраттези 1тадан гол урган бўлса, меҳмонлар сафида Гарсия, Ольмо ва Рафинья ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. 

Каталониядаги учрашув 3:3 ҳисобида якунланган эди. Шу тариқа, "Интер" 2025-26 йилги Европа Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси эртага, 7 майдан 8 майга ўтар кечаси "ПСЖ" ҳамда "Арсенал" учрашувида маълум бўлади. 

Чемпионлар лигаси. 2024/25. Яримфинал. Жавоб ўйини. 

Интер  (Италия) – Барселона (Испания) – 4:3
Голлар:
Лаутаро Мартинес, 21, Чалханоглу, 45+1 (пен.), Ачерби, 90+3, Фраттези, 99 – Гарсия, 54, Ольмо, 60, Рафинья, 87
Барселона: Шенсний - Мартин, Мартинес (Араухо 76), Кубарси (Гави 106), Гарсия (Форт 98) - Педри (Виктор 106), де Йонг - Рафинья, Ольмо (Лопес 83), Ямаль - Торрес
Интер: Зоммер - Бастони, Ачерби, Бисек (Дармиан 71) - Димарко (Карлос Аугусто 55), Мхитарян (Фраттези 79), Чалханўғли (Зелинский 79), Барелла, Думфрис (Де Врей 108) - Тюрам, Мартинес (Тареми 71)
Огоҳлантиришлар: Чалханўғли 36, Мхитарян 69, Ачерби 90+5, Карлос Аугусто 91, Бастони 118 - Мартинес 51, Флик 90+5
Илк учрашув: 3:3

Мавзуга оид