Жаҳон | 20:38 / 03.11.2016
9641
2 дақиқада ўқилади

Airshow China — 2016: Хитойда энг замонавий “темир аждарлар” намойиш этилди

Хитойнинг Чжухай округида ўтган Airshow China — 2016 авиация-космик кўргазмасида 700 та компания иштирок этди. Уларнинг 45 фоизи хорижий компаниялардир. Экспозициялар 11 та павильонда намойиш этилди. Бу ерда 150 тадан кўп учувчи аппаратлар ташриф буюрувчиларга тақдим этилди.

Суратлар:

1. Хитойнинг биринчи оғир ҳарбий-транспорт самолёти Xian Y-20.

Фото: ТАСС  


2. “Қалдирғочлар” ва “Рус рицарлари” учувчилар гуруҳининг кўргазмали чиқиши.

Фото: ТАСС  


3. Россиянинг “Ямал” авиакомпаниясига қарашли бўлган қисқа йўналишга парвоз этувчи Sukhoi Superjet 100 самолёти.

Фото: ТАСС  


4. Хитойнинг кўп мақсадли Y-9 самолёти.

Фото: ТАСС  


5. Хитойнинг Comac корпорацияси директорлар кенгаши раиси Цзинь Цзанлун ва Россия савдо ва саноат вазири Денис Мантуров Россия-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқаришрежалаштирилган кенгфюзеляжли самолёт макети олдида.

Фото: ТАСС  


6. Хитойнинг тўртинчи авлод самолётларига тааллуқли бўлган, барча ҳаво шароитларида парвоз қила оладиган, кўп мақсадли J-10 самолёти.

Фото: ТАСС  


7. Хитой-Покистон ишланмаси бўлган JF-17 Thunder қирувчи-бомбардимончиси.

Фото: ТАСС  


8. Boeing 787 Dreamliner йўловчи самолёти.

Фото: ТАСС  


9. Хитойнинг радиолокация огоҳлантирувчи ва назорат қилувчи KJ-500 самолёти.

Фото: ТАСС  


10. Россиянинг кўргазмадаги ҳаво мудофааси мажмуалари. 

Фото: ТАСС  


11. Стратегик бомбардимончи H-6K

Фото: ТАСС  

12. Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг Red Arrows учувчилар гуруҳининг чиқиши.

Фото: © EPA/YhC 


13. Авиашоуга ташриф буюрганлар. 

Фото: ТАСС


14. “Россия вертолётлари” холдинги экспозицияси.

Фото: ТАСС


15. "Луч-5А" космик модулининг соябон кўринишидаги антеннаси. 

Фото: ТАСС


16. Хитойнинг бешинчи авлод самолётлари намунаси бўлмиш J-20 қирувчи самолёти.

Фото: © EPA/YhC 


17. Хитойлик ҳарбий Россиянинг Су-35 қирувчиси макети ёнида.

Фото: ТАСС


18. Американинг Boeing корпорацияси экспозицияси.

Фото: ТАСС

 

Мавзуга оид