Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lenovo смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатади
Хитойнинг Lenovo компанияси шахсий бренди остида смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақида Gizmochina нашри маълум қилди.
Манбага кўра, яқин орада Lenovo'да ўзгаришлар кутилмоқда. Компаниянинг кейинги моделлари Moto бренди остида ишлаб чиқарилади. Аввалги номи билан чиқарилган сўнгги қурилма 8 ноябрда Хитойда тақдим этиладиган P2 модели бўлади. У билан бир вақтда янги Moto M анонси бўлиб ўтади.
Компанияда Lenovo бренди остида смартфонлар ишлаб чиқарилишнинг тўхтатилиши расман тасдиқланмади. Тахминларга кўра, P2 тақдимотида бу ҳақида маълум қилинади.
Манбага кўра, 2014 йилнинг январида Lenovo компанияси Google'дан 2,91 миллиард долларга мобил телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Motorola Mobility бўлимини сотиб олган. Lenovo билан тузилган битим шартномасига кўра, Америка интернет-компанияси Motorola Mobility патентларини ўзида сақлаб қолади.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025