Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung раҳбарияти Galaxy Note 7 учун тиз чўкиб кечирим сўради
Хитойнинг Шицзячжуан шаҳрида ўтган тадбирда Samsung компаниясининг 23 нафар бошқарувчиси саҳнада инвесторлар ва харидорлар олдида тиз чўкиб кечирим сўради. Улар Samsung Galaxy Note 7 смартфонининг бозордан қайтарилиши учун шу тариқа кечирим сўрадилар ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ваъда бердилар, деб хабар бермоқда Techmundo.
Samsung Galaxy Note 7 смартфони аккумуляторлари портлаши сабабли чиққан ўнлаб ёнғинлар туфайли бозордан қайтарилиб олинганди. Айни вақтда ушбу смартфонлар ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўхтатилган, харидорларга эса товон пули таклиф қилинган.
Хитойда тангриларга итоат қилиш, кекса одамларга ҳурмат ёки бирор одамга алоҳида ҳурматни билдириш мақсадида тиз чўкилади. Бунга Хитойда бошқа мамлакатлардагига нисбатан оддийроқ қаралади.
Хитой Samsung учун энг муҳим бозорлардан ҳисобланади ва шунинг учун компания бошқарувчиларининг бундай йўл тутганларини тушунса бўлади. Компанияда Galaxy Note 7 билан юзага келган вазият бошқа такрорланмаслигига ваъда берилди ва компания учун оғир дамларда уни қўллаб-қувватлаш ва унга ишончни йўқотмаслик илтимос қилинди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025