Жаҳон | 21:38 / 05.11.2016
5126
1 дақиқада ўқилади
Oracle компанияси NetSuite’ни 9 млрд долларга сотиб олмоқда
NetSuite компанияси акциядорлари компаниянинг дастурлар ишлаб чиқарувчи Oracle компанияси томонидан 9 млрд долларга сотиб олинишини маъқулладилар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. Бу битимга NetSuite акциядорларининг 53 фоизи рози бўлган.
Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисонга NetSuite’нинг 40 фоиз акцияси тегишли.
Дастлабки келишувларга кўра, Oracle компанияси NetSuite’нинг ҳар бир акциясига 109 доллардан ҳақ тўлаган. Битим 2016 йил охиригача ёпилади.
NetSuite компанияси ўрта бизнес учун дастурларга кириш хизматини тақдим қилади ҳамда булутли технологиялар асосчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:19 / 11.05.2018
Ўзбекистон Microsoft, Oracle, Cisco билан ҳамкорлик олиб бормоқда
00:36 / 28.03.2018
АҚШ суди Google компанияси Oracle’нинг муаллифлик ҳуқуқларини бузган деб топди
17:00 / 07.12.2017
Ўзбекистонда Oracle Academy таълимий дастури орқали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин
21:36 / 23.03.2017