Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров андижонлик сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 5 ноябрь куни Бўз тумани ҳокимияти мажлислар залида Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда жами 3000 нафарга яқин талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аъзолари қатнашди.
Учрашувни Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси П.Асханов олиб борди. Президентликка номзод Н.Умаровнинг ишончли вакили Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби А.Назаров йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбирда Наримон Умаров нутқ сўзлаб, Андижоннинг ҳар бир ҳудуди ўзига хослиги билан ажралиб туришини, жумладан, бугун автомобиль саноатида мактаб яратган асакаликлар, енгил саноатда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан бирга экспорт майдони кенгайиб бораётган Хўжаобод тумани, тадбиркорликда барчага ўрнак бўлаётган вилоят маркази ҳамда чегарадош Андижон ва Шаҳрихон туманлари ҳақида бутун республика яхши билишини эътироф этди.
Бугун Андижоннинг ташаббускор халқи замон билан ҳамнафас яшаб, ресубликамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда олдинги сафларида бораётганлиги ҳақида Президентликка номзод томонидан билдирилган илиқ фикрларни андижонлик сайловчилар кўтаринки кайфиятда қабул қилишди.
Наримон Умаров учрашув иштирокчиларига ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини маълум қилди. Хусусан, номзод демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, қонун устуворлигига эришиш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳамлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатни модернизация қилишдек устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, янги авлод кадрларини тайёрлаш, миллий манфаатлар устувор бўлган тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсатни олиб боришга доир масалаларда ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
Номзод сайловчилар эътиборини Андижон вилояти республикамизнинг майдони энг кичик ва аҳоли зич яшайдиган ҳудуди эканлигига қаратар экан, вилоятда бугунги кунда 2,9 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилаётгани ҳамда шундай шароитда табиийки, вилоят аҳолисининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжлари жуда юқорилиги ҳақида тўхталди.
saylovchilar bilan uchrashuvПрезидентликка номзод Н.Умаров мамлакатимиз аҳолиси сони кўпайиб, уларнинг турмуш сифати ва даражаси юксалиб бораётганидан келиб чиқиб, фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган талабини қондиришнинг мақбул йўлларини таклиф этди. Яъни, уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ажратилаётган ипотека кредитлаш жараёнини такомиллаштириш ва фоизларини оптималлаштириш, уй-жой бозоридаги фирибгарликлар учун жавобгарликни ва назоратни кучайтириш, уй-жой-коммунал комплекси ишини янада яхшилаш, аҳоли учун белгиланаётган коммунал тўловлар миқдорини доимий назоратда тутиш, бу соҳаларда аҳолига хизмат кўрсатадиган муқобил ташкилотлар ўртасидаги рақобатни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш устувор мақсадларидан бири эканлигини маълум қилди. Номзоднинг ушбу таклифлари сайловчилар томонидан тўла қўллаб-қувватланди.
Очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар Президентликка номзодга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз фикр ва таклифларни билдиришди.
saylovchilar bilan uchrashuvАндижон вилоят халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Комилова, Асака туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли Марказий поликлиника шифокори А. Султонов, “ASR Фаровонлик сари” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Комилов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раисиМ.Каримова ва бошқалар Наримон Умаровнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқдилар ҳамда сайловчиларни 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга ва Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодга овоз беришга чақирдилар.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024