Жаҳон | 08:58 / 06.11.2016
7544
2 дақиқада ўқилади

Ироқ армияси Мўсул аэропортига яқинлашди

Фото: © AFP

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича жангларда иштирок этаётган Ироқ қўшинлари шаҳар аэропортига яқинлашди. Бу ҳақда операция қўмондонлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ҳарбийлар Фурот дарёси ғарбий соҳили бўйлаб уюштирган ҳужумлари давомида аэропортга 4 км масофагача яқинлашишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, ҳарбийлар Мўсулдан 15 км узоқликда жойлашган Ҳаммам ал-Алил шаҳри марказини ўз назоратлари остига олишди. Бироқ бу шаҳарни жангарилардан тўлиқ озод қилишга муваффақ бўлингани-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Шу билан бирга ИШИДда Ироқ армияси томондан катта талофатлар кўрилгани маълум қилинмоқда. Жангариларнинг таъкидлашича, бир сутка ичида Ироқ қуролли кучлари 150 ҳарбий, 29 та Humvee зирҳли машинаси, иккита "Абрамс" танки ва бир нечта бошқа техникани йўқотган.

Бундан ташқари, таъкидланишича, жангарилар 11 та Humvee ва 5 та Cougar зирҳли машинасини қўлга киритган. 

 

Мавзуга оид