Жаҳон | 09:17 / 07.11.2016
9312
4 дақиқада ўқилади

7 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

6 ноябрь туни ва 7 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Клинтон машҳурлиги бўйича ҳар жиҳатдан Трампни ортда қолдирмоқда


Фото: svopi.ru

АҚШ президентлиги учун номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп суратлари туширилган турли хил маҳсулотлар орасида, сиёсатчилар сурати туширилган ҳожатхона қоғозларига ҳам талаб катта бўлаётгани айтилмоқда.

>>>   Батафсил.

Италия зилзиладан кейин яна бир табиий офат гирдобида қолди


Фото: NOAA/Globallookpress

Италияда кучли бўрон оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

>>>   Батафсил.

Эрдўған Европани террорчиликнинг шериги деб атади


Фото: © AP

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Курдистон ишчи партиясини (КИП) қўллаб-қувватлаши билан террорчиликка шериклик қилмоқда деб айтди.

>>>  Батафсил.

Львовдаги тураржой биносида снаряд портлади


Фото: Varta1

Украинанинг Львов шаҳридаги аҳоли тураржойларидан бирида Иккинчи жаҳон урушига тегишли снаряд портлади, деб хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали.

>>>   Батафсил.

ОАВ: Трамп твиттердаги аккаунтини бошқаришдан четлатилди


Фото: David Zalubowski / AP

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ёрдамчилари томонидан твиттердаги аккаунтини бошқаришдан четлатилди.

>>>   Батафсил.

Анқарада АҚШ ва Туркия ҳарбий қўмондонлари учрашди

6 ноябрда АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорд Анқарада Туркия бош штаби бошлиғи Хулуси Акар билан учрашгани маълум бўлди.

>>>  Батафсил.

Хиллари Клинтон ва Франция президенти узоқ қариндош бўлиб чиқдилар


Фото: © AP Photo/Michel Euler

АҚШнинг собиқ давлат котиби, ҳозирда АҚШ президенти лавозимига курашаётган Хиллари Клинтон, Франция президенти Франсуа Олланд, қўшиқчилар Селин Дион ва Мадонна узоқ қариндош бўлиб чиқдилар.

>>>   Батафсил.

Хитойлик депутатлар киберхавфсизликка оид янги қонунни қабул қилишди


Фото: Thinkstock

Хитой парламенти киберхавфсизликка доир янги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

>>>   Батафсил.

Костя Цзю бешинчи марта ота бўлди


ФОТО Splash/All Over Press

Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, россиялик Костантин Цзю бешинчи маротаба ота бўлди.

>>>   Батафсил.

Жанубий Суданда номаълум кимса футбол мухлисларини отиб ташлади


Фото: Getty Images

Жанубий Судан пойтахти Жуба атрофидаги шаҳарда номаълум кимса маҳаллий барда Англия премьер-лигаси учрашувини томоша қилаётган футбол мухлисларини ўққа тутди.

>>>   Батафсил.

"Ливерпуль" 2014 йилнинг майидан бери биринчи марта АПЛ пешқадамига айланди


Фото: Twitter/LFC

"Ливерпуль" жамоаси АПЛнинг 11-турида "Уотфорд"ни қабул қилди ва 6:1 ҳисобида мағлуб қилди. Натижада мерсисайдликлар турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид