Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик депутатлар киберхавфсизликка оид янги қонунни қабул қилишди
Хитой парламенти киберхавфсизликка доир янги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Таъкидланишича, ҳужжат Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитасининг сессиясида муҳокама этилган. Синьхуа агентлигига кўра, бу қонун ҳуқуқ-тартибот идораларига Хитой ахборот инфратузилмаларида қўпорувчилик қилишда гумон қилинган хорижий шахс ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишга имкон беради.
Бундан ташқари, қонун Хитойнинг маҳаллий IT-соҳасини ҳимоя қилишга қаратилган. Ғарб ОАВ фикрича, бу ҳужжат, ўз навбатида, хитойликларнинг хориж маҳсулотларини харид қилиш хоҳишини йўққа чиқариши мумкин.
Октябрь ойи бошларида ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг ўз интернет тизимларини барпо этишни тезлатиш зарурлиги ҳақида гапирган эди.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
16:34 / 18.04.2025
Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
20:06 / 14.04.2025