БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи.

Фото: Kun.uz
Маҳаллий ОАВ ушбу дастурни "сунъий интеллектга асосланган тартибга солиш" деб номлаган бўлиб, ҳукумат қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига қандай таъсир қилишини кузатиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи. Шунингдек, маҳаллий қонунлар, суд қарорлари ва давлат хизматлари каби давлат секторларининг йирик маълумотлар базасини яратиш ҳам режалаштирилган.
Манбада Абу-Даби сунъий интеллектга катта сармоя киритгани ва ўтган йили 30 миллиардлик BlackPock сунъий интеллект инфратузилма фондини қўллаб-қувватловчи махсус MGX номли компания ташкил этилгани маълум қилинган.
Қабул қилинган қарор тадқиқотчилар томонидан хавотир билан қабул қилинган ва келгусида кўплаб муаммолар ва тузоқларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар янграяпти.
Мавзуга оид

23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди

19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

18:15 / 20.05.2025