Фан-техника | 11:35 / 08.11.2016
5364
2 дақиқада ўқилади

LeEco компанияси раҳбари нақд пуллар етишмовчилиги ҳақида маълум қилди

Фото: Tjournal.ru

Хитойнинг LeEco компанияси раҳбари Цзя Юитинг замонавий технологиянинг барча соҳаларида (смартфонлардан электрокарларгача) олға илдамлаш учун нақд пуллар етишмовчилиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Bloomberg Technology хабар берди. 

Ходимларига битилган узун мактубда Цзя Юитинг акционерлар олдида узр сўраган ва ўз даромадларини қисқартириш ҳамда компанияни нисбатан меъёрий ўсишга ўтказишга ваъда берган.

"Ҳеч бир компаниянинг биздаги каби тажрибаси бўлмаган: ҳозир бир вақтнинг ўзида ҳам муз, ҳам олов даври. Биз кўр-кўрона олдинга қараб интиляпмиз. Биз глобал стратегиямиз иш беришига ҳаддан ташқари ишонамиз. Шу билан бирга бизнинг капиталимиз ва ресурсларимиз деярли чекланган". 

Цзя Юитинг, LeEco директорлар кенгаши раҳбари

Цзя дастур харажатларини қисқартиришга доир чора-тадбирлар, мижозлар учун субсидияларни камайтириш ва янги эмас, мавжуд корхоналарга диққатни қаратишга алоҳида тўхталди. 

Фонд бозори бунга ҳозирча LeEco акцияларининг рекорд даражада қулаши билан жавоб қайтарди. 

LeEco сўнгги ойлар давомида кўплаб бозорларда фаол реклама кампаниясини олиб борди. Бу вақт ичида у дастлаб Россияда ўзининг офлайн-дўкони очилиши ҳақида эълон қилди ва 15 октябрда мазкур ғояни ҳақиқатга айлантирди. Шунингдек компания раҳбари Россия (ivi) ва Украина (Megogo) видеосервисларини харид қилиш режаси ҳақида сўзлаб берди. 

 

Мавзуга оид