Фан-техника | 20:57 / 09.11.2016
15033
1 дақиқада ўқилади

Видео: Дубайдаги товушдан тез ҳаракатланувчи поезд қандай ишлайди?

Hyperloop One компаниясининг расмий каналида ваакумли поезд ҳақида унча катта бўлмаган тизер эълон қилинди. Ушбу лойиҳа муаллифлари ва ниҳоят товушдан тез ҳаракатланувчи ваакумли поезд аҳолини қандай ташиши, вокзалларнинг қандай кўриниш олиши, ҳатто Hyperloop экотизимида мобил тизимлар қандай интегриация қилишини аниқлаб олишди.

Мазкур видео интернетда эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, БААнинг Дубай шаҳри транспорт департаменти ва Американинг Hyperloop One компанияси ўзаро шартнома имзолади. Товушдан тез, вакуумли Hyperloop ("Гиперҳалқа") поезди, назарий жиҳатдан соатига 1200 км тезликкача ҳаракатланиши мумкин. У барпо этилса, Дубай шаҳридан БАА пойтахти Абу-Дабигача бўлган масофани 12 дақиқада ортда қолдириш мумкин. Бу тизимдан йўловчилар ва транспорт воситаларини ташишда фойдаланилади.  

Мавзуга оид