Шавкат Мирзиёев ХХР ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани ва қўллаб-қувватлагани учун Хитой Халқ Республикаси раҳбариятига, шахсан ХХР Раиси Си Цзиньпинга самимий миннатдорлик билдирди. Хитой ташқи ишлар вазирининг Самарқандда бўлиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиргани Биринчи Президентимизга юксак эҳтиром ифодасидир.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилда Хитойга ҳамда ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг 2016 йилда Ўзбекистонга ташрифлари ўзаро англашув ва ишончга асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлагани, икки тарафлама манфаатли ҳамкорликка янги суръат бағишлаганини алоҳида қайд этдилар.
Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техникавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
ХХР ташқи ишлар вазири Ван И самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Хитой раҳбарияти Ўзбекистон билан мамлакатларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган барча истиқболли йўналишлар бўйича шерикликни бундан буён ҳам фаол ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг барқарорлиги, хавфсизлиги, изчил ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, Хитой халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024