Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Социалист Радев Болгария президенти сайловида ғолиб бўлди
Болгария социалистик партиясидан номзод бўлган генерал Румен Радев мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловларда ғолиб бўлди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, овозларнинг 99,33 фоизини ҳисоблаб чиқилган.
ТАСС агентлиги хабарида қайд этилишича, Радевга сайловчиларнинг 59,35 фоизи овоз берган. Унинг «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партиясидан рақиби Цецка Цачев эса 36,17 фоиз овоз йиққан.
Ҳукуматдаги «Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши тарафдори» партияси ўз номзодининг мағлубиятини тан олди. Партия етакчиси, мамлакат бош вазири Бойко Борисов яқин кунларда истеъфо бериш ниятини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025