Light | 11:23 / 14.11.2016
59901
6 дақиқада ўқилади

Ўйлантирувчи, қувонтирувчи, йиғлатувчи энг қизиқарли ва сара мақолалар

Кунлар ўтаверади, улар ойларга қўшилиб, йилларни шакллантиради. Йиллар ҳам Олий вақтга қўл бериб, номаълум бўшлиққа сингиб, кўздан ғойиб бўлади. Мана шу жараёнда кимдир бу ҳаёт билан видолашди, яна кимнингдир ҳаётида янги саҳифа очилади, инсоният ҳаётида ўйга толдирувчи ишлар бўлиб ўтади.

 

Дубай ҳаётига товушдан тез ҳаракатланувчи поездлар кириб келмоқда

БААнинг Дубай шаҳри транспорт департаменти ва Американинг Hyperloop One компанияси ўзаро шартнома имзолади. Товушдан тез, вакуумли Hyperloop ("Гиперҳалқа") поезди, назарий жиҳатдан соатига 1200 км тезликкача ҳаракатланиши мумкин. У барпо этилса, Дубай шаҳридан БАА пойтахти Абу-Дабигача бўлган масофани 12 дақиқада ортда қолдириш мумкин.

>> Батафсил

 

Яна бир ҳайрат: илонларнинг бирга ов қилиши

Фото: Gizmodo UK

“Ер сайёраси 2” ҳужжатли фильми намойиш этилганининг эртаси куни фильмдаги энг машҳур эпизод тақдим этилди. Унда денгиз игуананинг боласи ўнлаб илонлардан қочиб кетишга урингани саҳнаси акс этган.

>> Батафсил

 

Қайнотаси тўйдан олдинги ваъдасини бажармагани учун куёв оиласини бузмоқчи бўлди

Фото: 1news.uz

“Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган автомашинани олиб бермагани учун куёвтўра ажрашмоқчи эканини билдирган. Белида белбоғи бор ўзбек йигитининг шу даражага боришининг ўзи нақадар уятли ва шармандали ҳол эмасми?”

>> Батафсил

 

Ҳалок бўлган мексикалик ҳакам

Интернетда Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида кечган учрашув вақтида ўйин ҳаками Виктор Трехонинг футболчи томонидан ўлдирилиши тасвирланган видео пайдо бўлди.

>> Батафсил

 

Аукционда дунёнинг энг қимматбаҳо машинаси

Фото: TALACREST / SWNS

1962 йилнинг ноёб Ferrari 250 GTO машинаси 45 млн фунт стерлинг (56 млн доллар) нарх билан аукционга қўйилди.

>> Батафсил

 

50 минг хитойлик ижросида синхрон рақс

Фото: Reuters

Хитойнинг 14та шаҳридан бўлган пенсионерлар мамлакат аҳолиси соғлиги ва фаровон турмуш тарзига жамоатчилик эътиборини қаратиш учун Чунцин шаҳрида кенг миқёсли тадбир ўтказди. Бу акция шаҳар майдонларида оммавий синхрон рақсга тушиш орқали ташкил этилган.

>> Батафсил

 

Мактаб директорининг бутун дунё ота-оналарига мактуби

Фото: Flickr

Сингапурдаги мактаб директори ўқувчиларнинг ота-оналарига бутун интернет фойдаланувчиларини ўйлантириб қўйган мактубни битди. Унда раҳбар ҳаттоки энг қайсар ота-онанинг қалбига йўл топа олувчи жуда муҳим ҳақиқатларни баён қилган.

>> Батафсил

 

АҚШнинг энг машҳур 10 президенти

Фото: State-usa.ru

Америка раҳбарлари орасида энг ёрқин ва машҳур сиймолари шунча йиллар ўтишига қарамай, нимаси билан тарихда қолди?

>> Батафсил

 

Хитойда етти юлдузли меҳмонхона иш бошлади

Название

Шанхайда шаҳарда биринчи етти юлдузли меҳмонхона очилди. Wanda Reign on the Bund қурилишига уч йил ва 515 миллион доллар сарфланди.

>> Батафсил

 

Трампнинг ғалабасидан нималарни кутиш мумкин?

Фото: AP

АҚШ президентлик сайловларида ким ғолиб бўлишига  қараб, Independent Trader блоги муаллифи мамлакатда қандай геосиёсий ўзгаришлар юз бериши ва бозорларга таъсири ҳақида сўз юритди.

>> Батафсил

 

Марҳум шоир Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди

Фото: AbdullaOripov.com

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида дунёга келди. 1958 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаган Орипов Тошкент Миллий университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, уни ҳам 1963 йилда имтиёзли диплом билан якунлайди.

>> Батафсил

 

Обама ҳам барчага ўхшаш оддий бир инсон

Барак Обаманинг сураткаши Пит Соуза 8 йил давомида давлат раҳбарининг ёнида бўлиб, унинг профессионал сураткаши сифатида хизмат қилмоқда. У Обаманинг 2 миллион суратини йиққанини айтган.

>> Батафсил

 

Ўқувчиларнинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолган вазифа

Фото: Getty Images

Бир неча йил аввал «Ридерз Дайжест» журналида бир ажойиб ўқитувчи аёл ҳақида мақола пайдо бўлганди - унинг кичик топшириғидан кейин ўқувчилар ўз кучларига ишона бошлашган. Ҳар қандай инсонни руҳлантирувчи доно сабоқларни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик.

>> Батафсил

 

Одам алайҳиссаломнинг суяклари 

“Одам алайҳиссаломнинг жуссалари жудаям катта бўлган. Антропологлар томонидан Одам алайҳиссаломнинг суяклари топилганми ёки бу ҳақда бирон бир маълумот мавжудми?”.

>> Батафсил

 

Айтчи қизча, сен бугун овқатландингми?

“Facebook” ижтимоий тармоғида ёш қизча ҳақида жойлаштирилган видеоролик барчани ларзага солди. Унда ҳали балоғатга етмаган қизча ва видеоролик муаллифи ўртасида кечган савол-жавоб ўз аксини топган.

>> Батафсил

 

Исломда кийиниш маданияти

Фото: Reference.com

Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси, «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов ислом динидаги кийиниш маданияти ҳақида мақола ёзди.

>> Батафсил

 

Коррупциясиз Финляндия

1. Финлар ҳашаматга қизиқмайди. Ҳашамат — бу дегенератлар учун ўрта аср шарқ "ўйини". "Тилла ҳаммом"да фақат дегенерат чўмилиши мумкин. 
2. Финлар халқнинг бошқа вакиллари ҳисобига бойиш - ўз халқига бўлган нафратдан далолат беришини яхши билишади. 

>> Батафсил 

Мавзуга оид