Иқтисодиёт | 13:12 / 15.11.2016
4615
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Перу йирик ҳажмдаги савдо шартномасини имзолади

Фото: © Fotolia

Хитой ва Перу умумий қиймати 2 млрд долларлик савдо келишувини имзолади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Мазкур битим Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити арафасида имзоланган. Ҳужжатда енгил саноат, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тиббиёт, металл ва минералларни сотиш ва харид қилишга оид шартномалар ўз аксини топган. 

"Дунёдаги мураккаб ва ноқулай вазиятга қарамасдан, Хитой-Перу савдо ҳажми ўсишга ва ривожланишга эришди", — деган ХХР тижорат вазирлиги вакили Чжу Юн тантанали имзолаш маросимида.

17-18 ноябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ОТИҲ вазирлари учрашуви ташкил этилади. ОТИҲ давлатлари раҳбарларининг саммити эса, 19-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид